Машарипов умуман кутилмаган чемпионатга йўл олиши мумкин

Машарипов умуман кутилмаган чемпионатга йўл олиши мумкин
Ўзбекистон терма жамоаси ва \"Ал-Насср\" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Миср чемпионатида давом эттириши мумкин.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, футболчи хизматига Мисрнинг \"Ал-Аҳли\" клуби қизиқиш билдирмоқда. Жамоа Машариповни сотиб олиш бўйича риёдликларга таклиф билан чиққан бироқ \"Ал-Насср\" уни ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, \"Ал-Аҳли\" клуби ички чемпионатда 42 марта чемпионликни қўлга киритган. Ўтган мавсум клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида \"Ал-Ҳилол\" дарвозасига жавобсиз 4та гол урганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.