Ўзбекистон дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги ЖЧда 4-ўринни эгаллади

Босния ва Герцеговинада дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунига етди. Унда Ўзбекистон жамоаси 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар қилди.
Сараеводаги мусобақаларнинг сўнгги кунида Барчиной Қодирова (-70 кг) финалда италиялик рақибасини таслим этиб, жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.
“Бу билан у Диёра Келдиёровадан сўнг кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган иккинчи ўзбекистонлик дзюдочимизга айланди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, -90 кг вазнда Аббос Шермаҳматов кумуш медални қўлга киритди. У финалда имкониятни венгриялик рақибига бой бериб қўйди.
Жаҳон чемпионатида Алишер Саманов (-81 кг), Шоҳжаҳон Отабоев (-66 кг) ва Сўғдиёна Рафкатова (-52 кг) кумуш медалга сазовор бўлишди.
Хуршида Раззоқбердиева (-63 кг), Самариддин Муҳбиддинов (-73 кг) ва Умидахон Бурхонжонова эса (-44 кг) бронза медалга эга чиқишди.
Босния ва Герцеговинада 24-28 август кунлари бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 60 та мамлакатдан бўлган 400 нафардан зиёд дзюдочилар медаль учун кураш олиб боришди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Сараеводаги мусобақаларнинг сўнгги кунида Барчиной Қодирова (-70 кг) финалда италиялик рақибасини таслим этиб, жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.
“Бу билан у Диёра Келдиёровадан сўнг кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган иккинчи ўзбекистонлик дзюдочимизга айланди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, -90 кг вазнда Аббос Шермаҳматов кумуш медални қўлга киритди. У финалда имкониятни венгриялик рақибига бой бериб қўйди.
Жаҳон чемпионатида Алишер Саманов (-81 кг), Шоҳжаҳон Отабоев (-66 кг) ва Сўғдиёна Рафкатова (-52 кг) кумуш медалга сазовор бўлишди.
Хуршида Раззоқбердиева (-63 кг), Самариддин Муҳбиддинов (-73 кг) ва Умидахон Бурхонжонова эса (-44 кг) бронза медалга эга чиқишди.
Босния ва Герцеговинада 24-28 август кунлари бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 60 та мамлакатдан бўлган 400 нафардан зиёд дзюдочилар медаль учун кураш олиб боришди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













