"Манчестер Юнайтед" 2007 йилдан бери илк марта Англия кубоги финалига чиқди

"Манчестер Юнайтед" 2007 йилдан бери илк марта Англия кубоги финалига чиқди
"Манчестер Юнайтед" 2007 йилдан бери илк марта Англия кубоги финалига чиқди

\"Манчестер Юнайтед\" Англия кубогининг яримфиналида \" Эвертон\"ни 2:1 ҳисобида енгди.

Ғолиблар сафида голларни Маруан Феллайни (34-дақ.) ва Антони Марсьяль (90-дақ.) киритдилар. \"МЮ\"нинг яна бир ўйинчиси \"ўзини кўрсатди\": Крис Смоллинг 75-дақиқада ўз дарвозасига автогол киритиб қўйди.

Шунингдек, 57-дақиқада \"Эвертон\" ҳужумчиси Ромелу Лукаку пенальтини амалга ошира олмади.

Шу тариқа \"МЮ\" 2007 йилдан бери илк марта Англия кубоги финалига чиқди ҳамда унда 24 апрелда бўлиб ўтадиган \"Кристал Пэлас\" - \"Уотфорд\" учрашувининг ғолиби билан беллашади.

Финал 21 майда яримфиналлар ўтаётган Лондондаги \"Уэмбли\" стадионида бўлиб ўтади, деб хабар беради \"Кун\" нашри.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.