"Навбаҳор" етакчиси фаолиятини Россия клубида давом эттиради

"Навбаҳор" етакчиси фаолиятини Россия клубида давом эттиради
Россиянинг Metaratings.ru сайти тарқатган хабарга кўра, \"Навбаҳор\" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини \"Рубин\"да давом эттиради.

Футболчи қозонликлар билан 3,5 йиллик шартнома имзолади. Ашурматов янги клуби сафига қишда эркин агент мақомида бориб қўшилади.
"Навбаҳор" етакчиси фаолиятини Россия клубида давом эттиради
Рустам жорий мавсум 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва битта голга ассистентлик қилган. 26 ёшли фулбек ўз вақтида \"Кванжу\", \"Канвон\" ва \"Бунёдкор\" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Леонид Слуцкий бошчилигидаги \"Рубин\" Биринчи Лигада 16-турдан кейин 27 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.