Криштиану Роналду "Ал-Насср"га ўтишини инкор этди

Криштиану Роналду "Ал-Насср"га ўтишини инкор этди
Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Португалия ва Швейцария жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур беллашувда португаллар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу баҳсдан сўнг португаллар сардори Криштиану Роналдуга унинг \"Ал-Насср\"га ўтаётгани ҳақида савол беришди.

\"Йўқ, йўқ. Бу ҳақиқат эмас. Сизларга нотўғри маълумот тарқатишган\", - дея қисқа қилиб жавоб қайтарган Роналду.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалда Португалия терма жамоаси Марокашга қарши баҳс олиб боради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.