Даҳшат! Криштиану Роналду бир оёғи билан "Ал-Насср"да

Даҳшат! Криштиану Роналду бир оёғи билан "Ал-Насср"да
5 карра \"Олтин тўп\" соҳиби Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга яқин турибди.

SPORTS.uz журналисти Жалолиддин Қобилжоновнинг маълум қилишича, у риёдликлар таркибига ўтади. Мазкур жамоа шарафини ҳимоя қилаётган ватандошимиз Жалолиддин Машарипов 7-рақамини Роналдуга бериб, ўзи 77-рақам остида тўп тепади. Бу дегани португалиялик афсонавий ҳужумчи легионеримиз билан жамоадошга айланади.

\"Ал-Насср\" 16 декабрь санасида мамлакат чемпионати 9-тури доирасида \"Ал-Раид\" клуби меҳмони бўлади. Легионеримиз мазкур баҳсни янги рақам остида ўтказади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.