Данни: "Роналду матбуот томонидан ўлдирилди"

Данни: "Роналду матбуот томонидан ўлдирилди"
Португалия терма жамоаси собиқ аъзоси Данни Криштиану Роналдуни футбол тарихидаги энг зўри деб ҳисоблайди.

\"Роналду – бу Роналду, у жаҳоннинг энг зўри, футбол тарихидаги энг яхшиси. Уни ўз сафига қўшиб оладиган клуб топилади. Криштиану ўйнашда давом этади ва бахтли бўлади.

Охирги ойларда у матбуот томонидан ўлдирилди. Роналду футболга берган нарсасидан кейин бундай ҳурматсизликка лойиқ эмас
\", - деди \"Зенит\" собиқ футболчиси.

Эслатиб ўтамиз, Португалия чорак финалда Марокашга ютқазиб, мундиал билан хайрлашди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.