Роналду: Ўғлим менга Бэйлдан секинроқ югуришимни айтди


Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг 5 ёшли ўғли унга жамоадоши Гарет Бэйлдан секинроқ югуришини айтди, деб ёзмоқда \"Uff.uz\" нашри.
“Ўғлим бўлишини ҳар доим хоҳлаганман. У мени яхши томонга ўзгартирди. Бир кун у менга Бэйл мендан тезроқ югуришини айтди. Мен эса унга “Сенинг отангдан тезроқ югурадигани йўқ” деб жавоб қайтардим. Ўғлимга бу нарсаларни мактабда айтишган экан.
Бошқа сафар эса у Месси менинг ўнг оёғим сингари ўйнай олиш истагини айтганини гапириб берди. Бундай ҳикоялар мени қувонтиради, ахир у ҳали жуда ёш”, – деди Роналду.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













