ОЧЛ ярим финал. "Ал-Ҳилол" Қатар клубини янчиб ташлади

ОЧЛ ярим финал. "Ал-Ҳилол" Қатар клубини янчиб ташлади

Осиё чемпионлар лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган \"Ал-Дуҳаил\" ва \"Ал-Ҳилол\" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда саудияликлар йирик 7:0 ҳисобида таслим этди.

Саудия клуби ҳужумчиси Игало покер қилган бўлса, Марега дубль муаллифига айланди. Яна бир голни Ал Давсари ўз номига ёздириб қўйди.

Шу тариқа, \"Ал-Ҳилол\" ОЧЛ финалига йўл олди.

\"Ал-Дуҳайл\" - \"Ал-Ҳилол\" 0:7

Голлар: Игало 2, Игало 10, Марега 14, Марега 27, Ал Доссари 38, Игало 48, Игало 63.

\"Ал-Дуҳайл\": Ҳассан Мусса, Алмоиз Али, Ал Найми (Дияб 67), Ал Рави (Муса 46), Аймен, Будиаф (Муҳаммад К. 46), Фернандес, Луис, Муҳаммад, Нам Таэ Хи, Олунга (Муҳаммад Ҳассан 68).

\"Ал-Ҳилол\": Ал Маюф, Абдулҳамид (Ал Бурайк М70), Ал Болайҳи (Ал Доссари К 70), Ал Доссари С, Ал Фараж, Ал Ями, Игало (Ал Шаҳри 70), Жан Хюн Су, Канно (Отайф 60), Марега (Ал Ҳамдан 59), Мишел.

Огоҳлантиришлар: Луис 21 - Ал Маюф 55.

ОЧЛ финалида \"Ал-Ҳилол\"ни Япониянинг \"Урава Ред Даймондс\" жамоаси кутиб турибди. Финал иккита учрашувдан иборат бўлади.

29 апрель. \"Ал-Ҳилол\" - \"Урава Ред Даймондс\"

6 май. \"Урава Ред Даймондс\" - \"Ал-Ҳилол\"

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.