U-20 Осиё Кубоги. Бугун Ўзбекистон Ироққа қарши ўйнайди

U-20 Осиё Кубоги. Бугун Ўзбекистон Ироққа қарши ўйнайди

Бугун, 4 март куни Ўзбекистонда ўтказилаётган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг 2-тур баҳслари старт олади.

2-тур доирасида Ўзбекистон терма жамоаси бугун Ироқа қарши ўйнайди. Учрашув соат 19:00да \"Бунёдкор\" стадионида бошланади.

Маълумот учун, ҳар икки жамоа ҳам 1-турда ғалаба қозонган ва уч очкога эга. Бугунги баҳс ғолиби катта эҳтимол билан гуруҳ ғолибига айланади. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Индонезия ҳамда Сурия терма жамоалари баҳс олиб боришади.

4 март, шанба

А гуруҳи

17:00, Сурия - Индонезия

\"Локомотив\" стадиони

19:00, Ироқ - Ўзбекистон

\"Бунёдкор\" стадиони

B гуруҳи

15:00, Эрон - Австралия

\"Истиқлол\" стадиони

19:00, Вьетнам - Қатар

\"Истиқлол\" стадиони

Эслатиб ўтамиз, жорий турнир 41-маротаба ташкил этилмоқда. Унда муваффақиятга эришган 4 жамоа мундиалга йўл олади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.