Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна"ни аяб ўтирмади

Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна"ни аяб ўтирмади

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган \"Навбаҳор\" - \"Сўғдиёна\" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Майдон эгалари сафида голларга Милович, Ўрунов ва Жўрабеков муаллифлик қилди ва наманганликларга муҳим 3 очкони тақдим этди.

Шу тариқа, \"Навбаҳор\" очколари сонини 9 тага етказиб олди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди. \"Сўғдиёна\" ҳисобидаги 1 очко ўзгаришсиз қолди.

\"Навбаҳор\" – \"Сўғдиёна\" 3:0

Голлар: Милош Милович (Темурхўжа Абдухолиқов) 13, 1:0, Остон Ўрунов (Жамшид Болтабоев) 25, 2:0, Шаҳбоз Жўрабеков (Жамшид Искандеров) 50, 3:0

\"Навбаҳор\": 1.Ўткир Юсупов (с), 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов, 10.Жамшид Искандеров (55.Асад Жўрабоев, 77) 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов, 21.Темурхўжа Абдухолиқов (11.Шоҳруз Норхонов, 77), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 27.Шаҳбоз Жўрабеков.

Захира: 46.Хуршид Хўжаев, 8.Жасур Яхшибоев, 9.Фарруҳ Икромов,  20.Музаффар Мўминов, 31.Лука Чермель.

\"Сўғдиёна\": 27.Милан Митрович, 4.Элёр Орифов ( 6.Алишер Салимов, 63), 9.Зенан Займович, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 11.Жасур Ҳасанов (7.Сердер Сердеров, 46), 12.Хислат Ҳалилов, 14.Бобурбек Юлдашев, 22.Санжар Шоаҳмедов 28.Станислав Андреев, 77.Даниэль Насриддинов ( 5.Аюбхон Нўъмонов, 79), 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 15.Тарик Исич, 17.Муҳаммад Йўлдошев, 18.Миржалол Абдумуталов, 28.Станислав Андреев.

Огоҳлантириш: Марко Колакович 33, Элёр Орифов 45.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.