Хоккей. "Ҳумо" Остонадаги иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди

Хоккей. "Ҳумо" Остонадаги иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди

Қозоғистон Про-лигасида чемпионлик учун баҳс олиб бораётган “Ҳумо” кеча “Номад”га қарши финал сериясининг тўртинчи ўйинини ўтказди.

Афсуски, тошкентликлар Остонада кечган ўйинда 2:0 ҳисобида имкониятни бой беришди. Шу тариқа финал сериясидаги умумий ҳисоб “Номад” фойдасига 3:1 кўринишига келди.

Эслатиб ўтамиз, “Ҳумо” ва “Номад” жамоалари ўртасидаги финал серияси 4 та ғалабагача давом этади. Ушбу қарама-қаршиликнинг навбатдагиси 12 апрель куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.