"Насаф"ни олдинда даҳшатли тақвим кутиб турибди!

"Насаф"ни олдинда даҳшатли тақвим кутиб турибди!

Ўзбекистон Суперлигасида 5-тур ўйинлари ҳам якунига етди. Унга кўра, айни пайт жадвалда \"Нефтчи\" ва \"Бунёдкор\" жамоалари бир хил 13 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Аҳамиятлиси, Қаршининг \"Насаф\" клуби кўплаб баҳс-мунозараларга қарамай, 4-ўринга чиқиб олишга муваффақ бўлди. Клуб ҳисобида ҳозирча 10 очко мавжуд.

Бироқ Рўзиқул Бердиев шогирдларини олдинда ўта қийин тақвим кутиб турибди. 6-турда \"аждарлар\" \"Бунёдкор\" меҳмони бўлса, кейинги тур \"Олимпик\" Қаршида меҳмон бўлади.

Сўнгра 8-турда \"Нефтчи\" майдонига сафар уюштирилса, 9-турда \"Навбаҳор\" билан ўйини бор.

Қуйида жамоанинг Суперлига доирасидаги навбатдаги 6 ўйини билан танишинг:

6-тур. \"Бунёдкор\" - \"Насаф\".
7-тур. \"Насаф\" - \"Олимпик\". 
8-тур. \"Нефтчи\" - \"Насаф\".
9-тур. \"Насаф\" - \"Навбаҳор\".
10-тур. \"Металлург\" - \"Насаф\".
11-тур. \"Насаф\" - \"Пахтакор\".
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.