Испания кубоги. «Реал» жавоб ўйинида ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Испания кубоги. «Реал» жавоб ўйинида ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Испания кубоги. «Реал» жавоб ўйинида ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Испания кубогининг 1/16 финал босқичи жавоб учрашувида ҳам \"Реал\" йирик ғалабани қўлга киритди. Анчелотти бир қатор етакчиларга дам берганига қарамай, \"Мадрид\" қуйи дивизион вакили — \"Корнелья\" дарвозасига жавобсиз бешта гол уришга муваффақ бўлди.

Хамес Родригес ўз ҳисобига 2та гол ёзган бўлса, Иско ва 8 ойлик танаффусдан кейин илк марта майдонга тушган Хесе Родригес биттадан голга муаллифлик қилишди. Яна битта голни меҳмонлар ўз дарвозаларига уриб қўйишди.

Испания кубоги, 1/16 финал, жавоб ўйини
Реал Мадрид – Корнелья 5:0 (3:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 16 Хамес, 2:0 – 31 Иско, 3:0 – 34 Хамес, 4:0 – 60, автогол Лопес, 5:0 – 77 Хесе.
Реал Мадрид – Пачеко, Арбелоа, Начо, Варан (Льоренте, 46), Коэнтрау, Ильяраменди, Хедира (Хесе, 57), Медран, Иско, Хамес (Муньос, 63), Эрнандес.
Корнелья – Альберто, Дельгадо, Лопес, Састре, Гальяр (Кабалье, 69), Боникет, Галь, Пелегри, Гомес, Гаудиосо (Хоакин, 58), Муньос (Тружильо, 56).
Огоҳлантиришлар: Ильяраменди (37), Муньос (72).
Биринчи ўйин - 4:1

Манба: www.stadion.uz.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.