"Барселона" президенти "Реал" ҳақида қаттиқ гапларни айтди

"Барселона" президенти "Реал" ҳақида қаттиқ гапларни айтди

\"Барселона\" президенти Жоан Лапорта бир гуруҳ клуб мухлислари билан учрашди. У \"Негрейра иши\" деб аталган воқеада \"кўк-анорранглилар\" айбсиз эканига мухлисларни ишонтирди.

“Улар бизга қарши ҳеч нарсага эга эмас. Вазият бўрттирилган. Ушбу компаниялардаги одамлардан бири [Негрейра] ҳакамлар техник қўмитаси вице-президенти эди. Аммо у бирор нарсага таъсир ўтказиш имкониятига эга эмас эди, чунки ҳакамларни у тайинламаган”, - деди Лапорта.

Аввалроқ \"Барселона\" ҳакамлар учун пул ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бундан олдин \"Реал\" ҳам бу ишда иштирок этишга қарор қилгани ҳақида Лапорта шундай деган эди:

- Азалдан ҳакамлар ёрдам бериб келган клуб энди жабрдийдага айланиб қолди. Бу бемаънилик.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.