Футзал. Ўзбекистон Эронга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур тўқнашувда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари йирик 1:8 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Вакилларимизнинг ягона голига Акбар Усмонов муаллифлик қилди. Илк баҳсда эронликлар 5:3 ҳисобида зафар қучган эди.
Футзал, ҳалқаро ўртоқлик учрашуви.
Эрон – Ўзбекистон 8:1
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













