Ўзбекистон U-17 термаси ўртоқлик ўйинида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистон U-17 термаси ўртоқлик ўйинида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

Тошкентдаги \"Локомотив\" ўйингоҳида Ўзбекистон ва Яман 17 ёшли футболчилари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳамюртларимиз сафида голларга Ал-Ҳаж (автогол), Лазиз Мирзаев, Қувончбек Абраев (пенальти) ва Дилшодбек Абдуллаев муаллифлик қилди. Рақибларимизнинг ягона голини Аббас Али Басарреа киритди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш тоифасидаги футболчиларимиз 15 июндан 2 июлга қадар давом этадиган U-17 Осиё кубогида иштирок этади. Унда вакилларимиз Япония, Ҳиндистон ва Вьетнам билан бирга \"D\" гуруҳидан жой олган.

Қайд этиш керак, Бангкок ва Чонбурида бўлиб ўтадиган финал босқичи ўйинлари қўшимча равишда FIFA U-17 Жаҳон чемпионатига саралаш ҳам ҳисобланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.