Роналду голсиз сериясига барҳам берди

Роналду голсиз сериясига барҳам берди

\"Ан-Наср\" ҳужумчиси Криштиану Роналду голсиз сериясига барҳам берди.

38 ёшли форвард Саудия Арабистони 24-туридан ўрин олган \"Ал-Раед\"га қарши ўйиннинг 4-дақиқасида Ал Ғаннамнинг узатмасидан кейин ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Роналду бунгача 3 та ўйиндан бери гол ура олмаётганди. \"Ал-Ҳилол\" (0:2), \"Ал-Фейҳа\" (0:0) ва \"Ал-Ваҳда\"га (0:1) қарши учрашувларда Криштиану майдонни голсиз тарк этди.

Маълумот учун, ҳужумчи чемпионат доирасида 12 та баҳсда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 2 голга ассистентлик қилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.