Тимоти Бредли: "Василий Ломаченкога паст баҳо берманг!"

Тимоти Бредли: "Василий Ломаченкога паст баҳо берманг!"

Тимоти Бредли Девин Хэйнига қарши жангда Василий Ломаченкога паст баҳо бермаслик кераклигини айтди.

\"Ломаченконинг имкониятига паст баҳо берилмоқда. Тушуниш лозимки, Ломаченко ёмон жанг кўрсатса, у одатда катта куч билан қайтади. Ломаченко Салидога ютқазган эди ва у қайтди. Кичик Гари Расселлга имконият қолдирмади. Кейин Ломаченко Тео Лопес билан ўзини кўрсата олмади, бироқ у ким билан қайтди?

Масаёши Накатани устидан ҳукмронлик қилди. Ортиз билан ўртача жанг кўрсатди. Сизга айтаманки, у Ломаченко услубида қайтади. У Хейнини камчиликларини топишга ҳаракат қилади. Ўйлайманки, Ломаченко кейинги жангда унинг ожиз томонини топишга ҳаракат қилади”, - деди Бредли.

Эслатиб ўтамиз, Ломаченко 20 май куни Девин Хэйнига қарши енгил вазн тоифасининг мутлоқ чемпионлик камарлари учун жанг қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.