Хайр Месси! “Барса”нинг барча трансферлари блокланди

Хайр Месси! “Барса”нинг барча трансферлари блокланди

“Барселона” келаси ёз трансферларсиз қолиб кетиши мумкин. Sport нашрининг таъкидлашича, Ла Лига раҳбарияти каталонияликларнинг трансферлар бўйича режасини блоклади.

Бунга асосий сабаб, каталонияликларнинг режаси молиявий фэйр-плей талабларига мос келмаслик экани айтилмоқда.

“Барселона” кейинги пайтда асосан эркин агентга айланган футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Хусусан, келаётган ёзда улар Лионель Мессини қайтариш йўлларини қидирмоқда.

Бундан ташқари, каталонияликлар “Манчестер Сити” билан шартномаси якунланаётган Илкай Кюндоған ва “Атлетик” билан ҳамкорлиги тугаб бораётган марказий ҳимоячи Иньиго Мартинесни трансфер қилишни режа қилган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.