Бокс. ЖЧ-2023. Ҳасанбой Дўсматовдан навбатдаги ғалаба

Тошкентдаги \"Ҳумо арена\"да эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Ҳасанбой Дўсматов - 51 кг вазн тоифасида марокашлик Саид Муртажи билан рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз қизил формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилди.
Ҳасанбой биринчи раундни ўз фойдасига ҳал этди - 5:0.
Иккинчи раундда ҳакамлар бир овоздан ҳамюртимизнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.
Учинчи раундда яна Ҳасанбойнинг қўли баланд келди - 5:0. Якуний ҳисоб ҳам 5:0. Ҳасанбой Дўсматовдан навбатдаги ғалаба.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













