Ҳасанбой Дўсматов чорак финалда ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди

Ҳасанбой Дўсматов чорак финалда ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди

Тошкентдаги \"Ҳумо арена\"да бокс бўйича эркаклар ўртасида чорак финаллар бошланмоқда.

-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов япониялик Томоя Цубоига қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилди.

Биринчи раундни Ҳасанбой ўз фойдасига ҳал этди - 4:1.

Иккинчи раундда ҳам вакилимиз устунликка эришди - 3:2.

Охирги раунд япониялик боксчининг фойдасига - 2:3. Якуний ҳисоб 4:3 Ҳасанбой Дўсматов фойдасига. Ҳамюртимиз ярим финалга йўл олиш билан бирга камида 50 минг долларга эга чиқди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.