Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди!

Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди!

Тошкентдаги \"Ҳумо арена\"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтади.

-67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев мўғулистонлик Мишеелт Баттумур билан рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз қизил формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилди.

Асадхўжа илк раундни ўз фойдасига ҳал этди - 5:0.

Иккинчи раундда ҳам ҳамюртимиз устунликка эришди - 5:0.

Учинчи раундда боксчимизнинг қўли баланд келди - 4:1. Якуний ҳисоб 5:0 Асадхўжа Мўйдинхўжаев фойдасига. Асадхўжа финалга йўл олган учинчи боксчимиз бўлди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.