Неймар учун 200 миллион тўлашга тайёр уч клуб бор


Футбол агенти Вагнер Рибейро «Барселона» клуби ҳужумчиси Неймарга учта клуб қизиқаётганини маълум қилган, деб ёзади \"Fut.uz\" сайти.
«Айни вақтда учта жаҳон миқёсидаги клуб Неймарни сотиб олишни истамоқда. Улар футболчи учун 200 миллион евронинг баҳридан ўтишга тайёр. Бироқ бу клубларнинг номини айта олмайман», – деди агент.
Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг хизматларига «Реал» ва «ПСЖ» қизиқмоқда. Футболчининг \"Барса\" билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар давом этади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













