Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган барча баҳслар якунига етди.

Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Гуруҳ ғолиблари: ОКМК, \"Насаф\", \"Бунёдкор\", \"Турон\", \"Динамо\", \"Олимпик\", \"Арал\", \"Хоразм\".

Иккинчи ўрин эгалари: \"Андижон СГС\", \"Сурхон\", \"Металлург\", \"Бухоро\", \"Локомотив\", \"Навбаҳор\", \"Пахтакор\", \"Пахтакор-79\".

1/8 финал учун қуръа ташлаш маросими 5 июнь куни 19:30да бўлиб ўтади. Жараён \"Спорт\" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.