Шомуродов "Специя"ни А Серияда олиб қолиш учун борини берди. Бироқ...

Шомуродов "Специя"ни А Серияда олиб қолиш учун борини берди. Бироқ...

А Серияда қолиш ўйинда \"Специя\" ҳамда \"Верона\" ўзаро куч синашди. Унда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепаётган специяликлар рақибга 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Легионеримиз жамоадоши Ампадунинг голига ассист вазифасини бажарди. Шунингдек, 68-дақиқада пенальти ишлади ва рақиб футболчисини қизил карточка олишга мажбур қилди. Бироқ Нзола Элдор ишлаган пенальтини голга айлантира олмади.

Шу тариқа, \"Специя\" А Серияни тарк этди.

Кечаги беллашувда ҳамюртимизнинг хатти-ҳаракатлари \"SofaScore\" портали томонидан 7.1 баллга лойиқ кўрилди. \"Специя\" таркибида ундан фақатгина Ампаду баландроқ балл тўплади - 7.3.

Қуйида барча футболчиларга қўйилган баллар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Шомуродов "Специя"ни А Серияда олиб қолиш учун борини берди. Бироқ...

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.