Бугун Ўзбекистон МТЖга Катанец эмас, бошқа инсон мураббийлик қилади

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси \"CAFA Nations Cup-2023\" турнири гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Туркманистонга қарши майдонга тушади.
ЎФА матбуот хизмати ушбу ўйин олдидан қуйидагича баёнот берди: \"Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан юзага келган муаммолар сабабли “CAFA Nations Cup-2023” турнирининг Туркманистонга қарши учрашувда қатнаша олмайди. Бугунги ўйинда жамоамизни ёрдамчи мураббий Алеш Чеҳ бошқариб боради\".
Маълумот учун, дастлабки турда Катанец бошчилигидаги \"оқ бўрилар\" Уммон устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













