Мбаппе 6 ёки 7 июль куни бошқа жамоага ўтади

Мбаппе 6 ёки 7 июль куни бошқа жамоага ўтади

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе тез кунларда “Реал”га кўчиб ўтади ва бу трансфер 6 ёки 7 июль куни эълон қилинади, деб ёзди таниқли журналист Франсуа Галлардо.

- 6 ёки 7 июль куни мадридликлар катта қувончга шерик бўлади. Килиан Мбаппе “Реал” ўйинчисига айланади ва ўз орзусига етади.

Озгина вақт қолди. Мен 2021 йилдан бери Мбаппенинг трансфери ҳақида ёзмаган эдим, - деб ёзди Галлардо.

24 ёшли Килиан Мбаппе анчадан бери “Реал”га ўтиши ҳақида гап-сўз бор. Бироқ, сўнгги маълумотларга қараганда франциялик ҳужумчи мадридликлардан 240 миллион евро маош сўрагани “Қироллик клуби”га маъқул келмаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.