"Чемпионлар оқшоми" турнирида 3 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

"Чемпионлар оқшоми" турнирида 3 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Бугун Таиланднинг Пукет шаҳрида профессионал бокс бўйича \"Чемпионлар оқшоми\" турнири ўтказилмоқда.

Эътиборлиси, мазкур жанг оқшомида 3 нафар вакилимиз рингга кўтарилди. Дастлаб, -51 кг вазн тоифасида Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Мартин Молина Сальвадорни мағлуб этди.

Шунингдек, -63,5 кгда Мужибилло Турсунов қозоғистонлик Муҳаммедсабир Базарбай Уулу, -71 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауо устидан ғалабани тантана қилди. Уларнинг ҳар бири 10000 АҚШ долларидан пул мукофотини қўлга киритди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.