“Интер Майами” Лионель Месси трансферини эълон қилди

“Интер Майами” Лионель Месси трансферини эълон қилди
\"\"
Фото: “Интер Майами”

Хабарингиз бор Лионель Месси фаолиятини MLS’да давом эттиради. Янги клуби “Интер Майами” аргентиналик футболчининг трансферини расман эълон қилди. Унга атаб намойиш қилинган видеодан маълум бўладики, Месси янги жамоасида 10-рақамда ҳаракат қилади.

Ҳа, дўстлар. Майамида кўришамиз”, — дейди Лео видеода.

Маълумот учун: 35 ёшли аргентиналик сўнгги икки мавсумини “ПСЖ” сафида ўтказди. Ўтган мавсум барча мусобақаларда 41 та ўйин ўтказиб, 21 та гол ва 20 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.