Мане Саудияда Роналду ва Машариповга жамоадош бўлиши мумкин

Мане Саудияда Роналду ва Машариповга жамоадош бўлиши мумкин

\"Бавария\" футболчиси Садио Мане фаолиятини Криштиану Роналду ва Жалолиддин Машарипов тўп тепадиган \"Ан-Наср\" жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг \"Ariadhiah\" нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, мюнхенликлар Мане билан хайрлашишга тайёр. Футболчи ва Саудия клуби вакиллари 1-2 кун ичида музокараларга киришади ва эҳтимолий трансферни муҳокама қилади.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Садио Бундеслиганинг 25 ўйинида 7 гол ва 5 ассист қайд этишга муваффақ бўлган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.