Рўзиқул Бердиев: "Турон" бугун катта иштиёқ эвазига ғалабага эришди

Рўзиқул Бердиев: "Турон" бугун катта иштиёқ эвазига ғалабага эришди

\"Турон\" - \"Насаф\" учрашувидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: \"Турон\"ни ғалаба билан табриклайман. Улар бугун катта иштиёқ эвазига ғалабага эришишди. Рақибнинг голидан аввалги иккита вазиятдан фойдаланганимизда, ўйин умуман бошқача кечган бўларди. \"Турон\" яхши ҳимояланди, қарши ҳужумларда ўзини кўрсатди. \"Насаф\"ни танимадим\".

- Шуҳрат Муҳаммадиев нега биринчи бўлимда алмаштирилди?

- Муҳаммадиев қанотда фаол бўлиши керак эди, шу билан бирга Жуманқўзиевга қарши курашларда пассив бўлди. Шу сабаб алмаштирдик.

- Янги легионерлар Жигаури ва Чавеснинг мослашиши қийин бўляптими?

- Бунга вақт керак. Жамоада рақобат бўлиши, мавсум узоқлигини ҳисобга олиб, бу йигитларни \"Насаф\"га таклиф қилганмиз.

- Кубок чорак финалида \"Турон\" билан тўқнаш келасиз...

- Ҳа, эшитдим, бу баҳсгача ҳали анча бор. \"Турон\"га қарши баҳс натижаси биз учун қониқарли бўлади деб ўйлайман.

- ОЧЛ олдидан трансферлардан қониқдингизми?

- Биз берган таклифларнинг фақат иккитаси амалга ошди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.