Ўзбекистон Кубоги. Иродали ғалабага эришган "Насаф" ярим финалга чиқди

Ўзбекистон Кубоги. Иродали ғалабага эришган "Насаф" ярим финалга чиқди

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган \"Турон\"  - \"Насаф\" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув \"аждарлар\"нинг 1:2 ҳисобидаги  ғалабаси билан якунланди.

Беллашувда ҳисоб 17-дақиқада очилди. Рустамхон Азимовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб дарвоза тўридан жой олди. 76-дақиқада Ойбек Бозоров ҳисобни тенглаштирди. 90+3 дақиқада Ғолиб Ғайбуллаев ғалаба голини киритди.

Шу тариқа, \"аждарлар\" комбек қилиб ярим финалга йўл олди.

Ўзбекистон Кубоги

1/4 финал

\"Турон\" – \"Насаф\" 1:2

Голлар: 1:0 — 17 Рустамхон Азимов, 1:1 — 76 Ойбек Бозоров, 1:2 — 90+3 Ғолиб Ғайбуллаев.

\"Турон\": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 3.Акбар Абдирасулов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 9. Рустам Азимов, 14.Хуршидбек Мухторов (с), 17.Нодирбек Мукаров, 18.Абдуғани Камолов, 21.Аъзамжон Алиев, 40.Абега Энянг Нгу, 88.Сардор Садуллаев. 

Захира: 1.Достонбек Тўхтабоев, 5.Марлен Чобанов, 7.Шоҳмалик Комилов, 10.Ҳумоюн Муртозаев, 11.Жавоҳир Алижонов, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 45.Асадбек Саитхонов, 55.Аслбек Айсаров, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев.

\"Насаф\": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов (19.Матэус Лима 46), 17.Суҳроб Нуруллоев, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умарбек Эшмуродов (с).

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 25.Бекжон Раҳматов, 32.Зафар Ҳакимов, 99.Азизбек Амонов.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.