“Барселона”дан супер камбек. Сўнгги ўн дақиқада 0:2 ҳисобини 3:2га айлантирди

“Барселона”дан супер камбек. Сўнгги ўн дақиқада 0:2 ҳисобини 3:2га айлантирди

Ла Лиганинг 6-туридан ўрин олган \"Барселона\" - \"Сельта\" баҳси мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Дастлаб, 2 та тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган Бенитез шогирдлари сўнгги дақиқаларда 3 та гол ўтказиб юборди. Левандовски дубль қилган бўлса, Канселу ғалаба голини урди.

3 очкони қўлга киритган каталонияликлар турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди.

\"Барселона\" - \"Сельта\" 3:2

Голлар: 19 -  Йорген-Странд Ларсен, 76 - Анастасиос Дувикас, 81 - Роберт Левандовски, 86 - Роберт Левандовски, 89 - Канселу

\"Барселона\": тер Штеген, Канселу, Ферран Торрес, Левандовски, Жоау Феликс, Кристенсен, Маркос Алонсо, Ромеу, Де Йонг, Гюндоган, Кюнде.

\"Сельта\": Иван, Мингеса, Унаи, Старфельт, Карлос, Михайло, Белтран, Лука, Аспас, Ларсен, Бамба.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.