Рўзиқул Бердиев: ""Ал Садд"нинг кучли ва кучсиз томонларини билардик"

\"Насаф\" ҳамда \"Ал Садд\" учрашувидан (3:1) сўнг мезбон жамоа устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Азиз Амонов матбуот анжуманида иштирок этишди.
Рўзиқул Бердиев: \"Барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитларга алоҳида раҳмат айтаман, яхши меҳнат қилишди. \"Ал Садд\"нинг кучли ва кучсиз томонларини билардик, шундан келиб чиқиб ўйнадик.\"
Азиз Амонов: \"Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўзбекистон номидан майдонга тушдик ва юзимиз ёруғ бўлди. Бугунги урган голларим жамоадошларим туфайли содир бўлди\".
- ОЧЛда кўрсатган ўйиннинг 50%ни намойиш этилса ҳам \"Насаф\" Суперлигада ғалаба қозонган бўларди. Азиз Амоновга савол. Гол уришингизнинг асосий сабаблари нима деб айта оласиз?
Бердиев: \"Ўйинлар бир-бирига ўхшамайди ва катта ўйинларга мотивация бошқача бўлади. Очиқ ўйин намойиш этадиганлар билан осонроқ ўйнаймиз. Ҳар бир ўйинда максимал ҳаракат қиламиз, жиддий ёндошамиз.
Амонов: \"Ҳар бир баҳсда гол уриш учун майдонга тушамиз. Баъзида ўхшайди, баъзида йўқ. Бугун насиб қилган экан, жамоамга фойдам текканидан хурсандман\".
- \"Ал Садд\" посбони устидан тўпни ташлаб қўйган голингиз фаолиятингиздаги энг чиройлисими?
Амонов: \"Ҳар бир гол ўзига яраша чиройли. Асосийси унинг муҳимлиги\".
- Бу ғалаба Ўзбекистоннинг обрўйига катта таъсир кўрсатади. \"Насаф\" чиройли ўйин кўрсатди. 80-дақиқадан сўнг жамоа бироз бўшашди, бу Суперлигада ҳам содир бўляпти...
- Ҳар бир ўйинда футболимиз даражасини кўрсатиб беришга ҳаракат қилишимиз керак. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ишонч билан ҳаракат қилишимиз лозим. Руҳий тайёргарлик жойида бўлиши керак. Бугун хурсандчилик қилайлик, қолганини тўғрилаймиз.
- Шуҳрат Муҳаммадиевни захирага олиш мажбурий бўлдими?
- Шундай. Унинг ҳаракатларидан оқсашни сезганимдан сўнг уни алмаштиришга мажбур бўлдим.
- Баҳром Абдураҳимов нега асосий таркибда майдонга тушмади?
- Марказда футболчиларимиз кўплиги туфайли ротацияларга қўл уряпмиз. Ўша ҳудудларда муаммолар камроқ.
- \"Шаржа\"нинг ҳимоявий ўйин кўрсатишидан қўрқмайсизми?
- \"Шаржа\" ҳамда \"Ал Садд\" ўртасидаги баҳсни кўриш жараёнида бунга эътибор бердик. Улар ётиб олишмади. \"Шаржа\" билан баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз.













