Баҳодир Жалоловнинг проф боксда навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Баҳодир Жалоловнинг проф боксда навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Проф боксда супер оғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов (13-0)нинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди.

Унга кўра, Баҳодир 17 ноябрь куни Lift Promotions томонидан Тошкентда ташкил этиладиган бокс оқшомида Жанубий Африка вакили Крис Томпсон(12-5-1)га қарши рингга кўтарилади.

Маълумот ўрнида, мазкур бокс кечаси \"Ҳумо Арена\"да ўтказилади.

Баҳодир Жалоловнинг проф боксда навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Эслатиб ўтамиз, Жалолов проф боксдаги охирги жангини шу йилнинг 23 августида ўтказиб, унда нигериялик Онориоде Эвериемени нокаутга учратган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.