Чимаев Усманнинг устидан кулди

Ўрта вазн тоифаси (77.5-84 кг) енгилмас жангчиси Ҳамзат Чимаев Камару Усманга қарши жанг ҳақида гапирди.
\"Улар мен UFC\'да пайдо бўлган кунимдан бери Усман билан тўқнашувимиз ҳақида гапиришди. \"Ҳамзат - Усман\". Улар кураш ва \"стойка\"даги маҳоратимизни солиштирди.
Усман менга ўхшайди, лекин эскироқ версия. Камару iPhone 5 бўлса, мен iPhone Pro. Бу эса орамиздаги фарқдир\", - деди Чимаев.
Чимаев (12-0) ва Усман (20-3) ўртасидаги жанг UFC 294 турнирининг асосий кардида бўлиб ўтади. Турнир 21 октябрь куни ўтказилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













