Одилжон Аслоновнинг рақиби ўзгарди

Одилжон Аслоновнинг рақиби ўзгарди

Ўзбекистонлик боксчи Одилжон Аслонов (5-0-1) 11 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга кўтарилади.

\"\"

Аввалроқ, Аслонов ушбу кечада россиялик Рафи Хчоянга (2-1-1) қарши жанг қилиши хабар қилинганди.

Бироқ, Ўзбекистон профессионал бокс матбуот хизматининг маълум қилишича, Одилжон Аслоновнинг рақиби ўзгарган. Аслонов бошқа бир россиялик боксчи Батал Чежияга (12-3-3) қарши рингга кўтарилади.  Жанг 8 раунд этиб белгиланган.

Эслатиб ўтиш жоиз, Одилжон сўнгги жангини шу йилнинг 8 сентябрь куни Эрик Катомпага қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.