“Андижон” ОКМКдан Хебай учун қанча сўрагани маълум бўлди

Хабарингиз бор, аввалроқ ОКМК “Андижон” ҳужумчиси Рубин Хебайга қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилганди.
Хебайнинг андижонликлар билан яна бир йиллик шартномаси борлиги учун Олмалиқ жамоаси ҳужумчини сотиб олишлари лозим бўлади. Олинган маълумотларга қараганда, “Андижон” ҳужумчиси учун ОКМКдан 200 минг доллар (тахминан 2,5 миллиард сўм) сўраган. Агарда Қосимов жамоаси ушбу суммани тўлайдиган бўлса, янги мавсумда Хебай ОКМК сафида бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Хебай ўтган мавсум Суперлигада 12 та гол уришга эришганди ва 2023 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди.
Манба: championat.asia
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













