Осиё кубоги. Тарихий натижани такрорлаб, ярим финалгача бора оламизми?

Осиё кубоги. Тарихий натижани такрорлаб, ярим финалгача бора оламизми?

Осиё кубоги 3-тури доирасида Австралия ва ЎЗБЕКИСТОН терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Дастлаб, \"яшил қитъа вакиллари\" Бойлнинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо 79-дақиқада Азиз Турғунбоев баланд сакраб, боши билан гол урди ва мувозанатни тиклаб қўйди.

Беллашувдан сўнг термамиз ҳимоячиси Рустам Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Ўйин яхши бўлди. Тўғри, ғалаба қозона олмадик, аммо мағлубиятга ҳам учрамадик. Қўлдан келганча, ҳаракат қилиб, тарихий голни урганимиздан хурсандман.

- Биз мазкур учрашувга тўғри тайёргарлик кўрдик ва рақибни эртароқ кутиб олиш режасини туздик. Режамиз қисман иш берди. Гарчи, рақиб кўп хавфли ҳужумлар яратган бўлса ҳам, уларнинг сони кам эди. 50:50 пенальтини инобатга олмаса, биз ўз ишимизни тўғри бажардик.

- Тарихий натижани такрорлашга бугунги жамоанинг потенциали етадими?
- Бугунги ўйинни ўзи бунга жавоб. Албатта, потенциалимиз етади. Тарихий голни урдик, энди тарих яратиш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.