Ҳожимат Эркинов "Ал-Ваҳда" таркибида дебют ўйинида майдонга тушди

Ҳожимат Эркинов "Ал-Ваҳда" таркибида дебют ўйинида майдонга тушди
Яқиндагина Ҳожимат Эркиновни ўз таркибига қўшиб олган \"Ал-Ваҳда\" БАА кубоги доирасида \"Ал-Васл\"га ўйнаб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Дастлаб, Буфтини ҳисобни очган бўлса, Лима 30-дақиқада фарқни иккитага ошириб қўйди. 66-дақиқада эса Нуролаҳи жавоб қайтарди. Эркинов иккинчи тайм бошида захирадан майдонга туширилди. Вингер бир бўлим ичида 24 марта тўпга тегиниб, 12 марта шерикларига пас берди. Шунингдек, 1 та муваффақиятли дриблинг ҳам ишлатди.

Ушбу мағлубиятдан кейин \"Ал-Ваҳда\" БАА кубогидаги юришини ярим финалдан тўхтатди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.