"МЮ" Иброҳимович дубли эвазига "Саутгемптон"ни ютди


\"Манчестер Юнайтед\" Англия Премьер-лигасининг 2-турида ўз майдонида \"Саутгемптон\"ни 2:0 ҳисобида ютди. Поль Погба \"МЮ\"га қайтгандан кейин ўзининг биринчи учрашувини ўтказди ва ўйиннинг бошидан охиригача майдонда ҳаракат қилди.
\"МЮ\" сафида иккала голни ҳам Златан Иброҳимович киритди: у 1-бўлимда Уэйн Рунининг тўп узатишидан кейин боши билан рақиб дарвозасини ишғол қила олди, 2-бўлимда эса пенальтини ишончли амалга оширди.
Англия Премьер-лигаси. 2-тур
Манчестер Юнайтед – Саутгемптон – 2:0
Голлар: Иброҳимович, 36 (1:0); Иброҳимович, 52 (2:0, пен).
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













