Нодирбек Абдусатторов шахмат тарихига кирди

Нодирбек Абдусатторов шахмат тарихига кирди
Фото: UzChess
Кеча, 27 февраль куни Нодирбек Абдусатторов Prague Chess Festival 2024 турнирининг 1-турида Даи Ван Нгуен устидан ғалаба қозонди. У ҳозиргача ҳеч қайси ўзбек шахматчиси қила олмаган ишни уддалади.

Нодирбек янгиланган дунё шахмат рейтинг жадвалида топ-10 ликка чиқиб олди. Унинг рейтинги бугунги ғалабадан кейин 2753.5 га етди ва 5 карра жаҳон чемпиони Вишванатан Анандни ортда қолдирди. Бунгача ўзбек шахматидаги энг яхши натижа Рустам Қосимжоновга тегишли бўлиб, у 2715 очко билан жаҳон рейтингида 11-ўринда қайд этилган эди.
Нодирбек Абдусатторов шахмат тарихига кирди
Фото: 2700chess
Нодирбек Абдусатторов бугун турнирнинг иккинчи турида Видит Гужратига қарши дона суради.

Чехиянинг Прага шаҳрида ўтказилаётган нуфузли турнирда 7 мартгача давом этади. Турнир мукофот пули эълон қилинмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.