Элдор Шомуродовнинг дубли "Кальяри"нинг ғалабасини таъминлади (видео)

Элдор Шомуродовнинг дубли "Кальяри"нинг ғалабасини таъминлади (видео)
А Серия 28-туридан ўрин олган \"Кальяри\" - \"Салернитана\" баҳси бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган учрашувда сардинияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жароҳатидан қайтган Элдор Шомуродов иккинчи таймнинг бошида майдонга тушди ва 51-дақиқада \"Кальяри\"даги дебют голини урди.

76-дақиқада эса чап қанотдан рейд уюштириб, яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди.

Шу тариқа, сардинияликлар А Серия турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди.

ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Элдор Шомуродовнинг дубли "Кальяри"нинг ғалабасини таъминлади (видео)
\"Кальяри\" — \"Салернитана\" 4:2
Голлар
: Лападула (12), Гаэтано (40), Шомуродов (51, 76) — Кастанос (56), Маггиоре (58).
\"Кальяри\": Скуффет, Дзаппа, Мина, Доссена, Ауджелло, Ветеска, Нандес (Виола, 66), Янкто (Ацци, 66), Дейола, Макумбу, Гаэтано (Шомуродов, 46), Лападула (Ористанио, 66).
\"Салернитана\": Очоа, Дзаноли (Самбия, 74), Фасио, Манолас (Пирола, 46), Брадарич, Башич, Кандрева, Кастанос, Кулибали (Гомис, 74), Маджоре, Тшауна, Вейсман (Нванкво, 65).
Огоҳлантириш: Ауджелло (70), Кастанос (73), Самбия (85).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.