ЕЧЛ 1/4 финал. "Барселона" Парижда ПСЖни таслим этди!

ЕЧЛ  1/4 финал. "Барселона" Парижда ПСЖни таслим этди!
Европа Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган ПСЖ - \"Барселона\" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда \"кўк-анорранглилар\" 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди.

Дастлаб, Рафинья беллашувнинг 37-дақиқасида ҳисобни очган бўлса, 48-дақиқада Дембеле мувозанатни тиклади. Кўп ўтмай, Витинья парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундай бўлсада, \"Барса\" қолган вақт давомида Рафинья ва Кристенсен томонидан киритилган голлар эвазига ғалабани илиб кетди.

ЕЧЛ 1/4 финал
ПСЖ (Франция) – \"Барселона\" (Испания) 2:3

10 апрель, 23.59, \"Парк де Пренс\"
Голлар: 0:1 – 37 Рафинья, 1:1 – 48 Дембеле, 2:1 – 50 Витиня, 2:2 – 62 Рафинья, 2:3 – 77 Кристенсен.
ПСЖ – Доннарумма, Маркиньос, Эрнандес, Лукас Бералдо, Мендеш, Витинья, Руиз, Ли Кан Ин, Асенсио (Бредли Барколья 46), Дембеле, Мбаппе.
\"Барселона\" – тер Штеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу, Серхи Роберто (Педри 61), Гюндоган (Фермин Лопес), де Йонг, Рафинья, Ямал (Жоау Феликс 61), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Серхи Роберто (34), Витинья (65), Пау Кубарси (82), Андреас Кристенсен (88), Лукас Бералдо (89), Фермин Лопес (89).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.