Ўзбекистон ЖЧ-2018 саралаш босқичини ғалаба билан бошлади


Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичи дастлабки учрашувида Сурия футболчилари устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда \"Газета.uz\" хабар беради.
«Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган ўйин биринчи 3 очкони қўлга киритган Ўзбекистон жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Александр Гейнрих гол муаллифи бўлди.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Жанубий Корея Хитой устидан 3:2 ҳисобига устун келди.
Ўзбекистон термасининг навбатдаги учрашуви 6 сентябрь куни Қатар термасига қарши кечади
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













