Италия клуби Аббосбек Файзуллаевга қизиқаётган экан

Италия клуби Аббосбек Файзуллаевга қизиқаётган экан
\"Парма\" ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқмоқда. ParmaLive\'нинг хабарига кўра, итальян клуби А Серияга чиқса Ўзбекистон терма жамоасининг 20 ёшли ўйинчиси борасида таклиф бериши мумкин.

\"Парма\" айни дамда B Серияда 33 турдан сўнг 69 очко билан етакчилик қилмоқда.

Файзуллаев ўтган йилнинг ёзидан бери ЦСКАда ўйнамоқда. У жорий мавсум \"армиячилари\" сафида 25та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 11та ассист қайд этди. Transfermarkt уни 5 миллион еврога баҳоламоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.