Футзал. Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда қайси терма жамоа билан баҳслашади?

Футзал. Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда қайси терма жамоа билан баҳслашади?
Бироз аввал футзал бўйича Осиё кубогининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви якунланди.

Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бу баҳсда 3:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди ва гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этди.

Гуруҳда 1-ўринни олган Ўзбекистон чорак финалда \"A\" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Вьетнамга қарши ўйнайдиган бўлди. Мазкур баҳс 24 апрель куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.