Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди

Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди
\"Реал\" бош мураббийи Карло Анчелотти \"Кадис\" (3:0)га қарши Ла Лига 34-тур доирасидаги ўйиндан сўнг 19 ёшли ярим ҳимоячи Арда Гюлернинг ўйини ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, турк \"қаймоқранглилар\"нинг асосий таркибида майдонга чиқди ва 66-дақиқада алмаштирилди.

\"Нега Гюлерга тўлиқ 90 дақиқа ўйнашга бермадим? Арда ўйнаши керак бўлган ролни ўйнади, сабаби у жуда ҳам ёш. У ўз сифатларини кўрсатишни бошлаяпти... ва бугун уни ўйиндан олдим, сабаби менга янги оёқлар ва ўйиндаги ғалаба керак эди. \"Реал\" билан шартнома имзолаётганимда улар менга ёшларга дақиқалар беришни эмас, ўйинларни ютишимни сўрашган. У тўғри йўлда эканлигини кўряпман ва бу позитив ҳолат. Ўтиш давом этмоқда, сабаби у ривожланмоқда, қария ўйинчилар эса ҳалигача фантастик даражада\", — дейди Анчелотти.

\"Реал\" Ла Лиганинг жорий мавсумида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 34та ўйинда 87 очко жамғарди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.