«Манчестер Сити» Англия Кубоги финалида «Челси»ни мағлуб этди

«Манчестер Сити» Англия Кубоги финалида «Челси»ни мағлуб этди

Англия Кубоги финалида «Манчестер Сити» «Челси»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди. Қизиқарли ва кескин кечган учрашувдаги ягона гол 71-дақиқада А. Семено томонидан киритилди. Ўйин давомида «шаҳарликлар» тўп назорати ва ҳужумларда устунлик қилди.

Статистикага кўра, «Манчестер Сити» 56 фоиз тўп назоратига эга бўлиб, 527 та пас амалга оширди. «Челси» эса 44 фоиз тўп назорати билан 390 та узатма берди. Дарвозага берилган зарбалар бўйича ҳам меҳмонлар устун келди — 10 тага қарши 5 та. Аниқ зарбалар нисбати эса 4:2 кўринишида бўлди.

«Челси» бир нечта хавфли вазиятлар яратган бўлса-да, улардан фойдалана олмади. «Манчестер Сити» эса иккинчи бўлимда босимни кучайтириб, минимал ҳисобни сақлаб қолди ва Англия Кубоги ғолибига айланди.


"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.